Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Оила – Ўзбекистон халқининг муқаддас қадрияти  16.05.2019 11:56

2019 йил 15 май куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази абонемент секторида Халқаро оила куни муносабати билан “Оила – Ўзбекистон халқининг муқаддас қадрияти” номли кеча бўлиб ўтди. 
Кечада Фарғона шаҳар Оила маркази директори Х.Абдуғаниева, Фарғона шаҳар 1-сонли ФҲДЁ инспектори С.Бобожонова, Фарғона Давлат Университети психология кафедраси катта ўқитувчиси М.Ражабов шунингдек, санъат коллежи созанда ва раққосалари ҳамда доимий китобхонлар иштирок этдилар. 
Тадбирни очиб бериш учун Фарғона вилояти Оила маркази директори Х.Абдуғаниева ва ФҲДЁ инспектори С.Бобожоновалар сўзга чиқиб, Ўзбекистонда оилани ривожлантиришга глобал даражада БМТнинг Барқарор тараққиёт мақсадлари доирасида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида қаралаётганлиги, шу билан бирга, ушбу соҳада давлат сиёсатини муваффақиятли олиб боришни тўхтатиб турувчи бир қатор тизимли муаммо ва камчиликлар оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги ислоҳотларни тўлиқ рўёбга чиқаришга ва белгиланган мақсадларга эришилаётганлиги ҳақида сўзлаб бердилар.
Фарғона Давлат Университети психология кафедраси катта ўқитувчиси М.Ражабов тадбир қатнашчиларига “Оила психологияси” номли тақдимотни намойиш этди.
Тадбирни янада мазмунли ўтказиш мақсадида, АКМнинг доимий китобхон оилалари  Хайдаровлар, Абдуллажоновлар ва Нишоновлар ўртасида “Энг яхши китобхон оила” кўрик-танлови ўтказилди. Танловда Абдуллажоновлар оиласи –“Энг фаол китобхон оила”, Хайдаровлар оиласи – “Энг зукко оила” ҳамда Нишоновлар оиласи – “Энг аҳил оила” номинациялари бўйича ғолиб бўлдилар ва АКМ томонидан тақдирландилар. 
Санъат коллежи ўқувчилари томонидан ижро этилган қўшиқ ва рақслар тадбир иштирокчиларига кўтаринки руҳ бағишлади.

60347004_867849273555397_1588886768487235584_o

60547122_867849313555393_3275964057093406720_o

60222314_867849250222066_8422244517414961152_n