Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Кутубхона мутахассиси – боғчада  17.05.2019 07:16

2019 йил 16 май куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассислари Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусдан бири – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, Фарғона шаҳар 86-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати 4-“В” синфида суҳбатда бўлдилар.
Мутахассислар ўзлари билан олиб келган кутубхона фондида мавжуд энг сара болалар китоблари, ҳайвонот оламига оид энциклопедиялар билан ўқувчиларни таништирдилар. 
Шундан сўнг, АКМ мутахассиси Ф.Альмухаметова ўқувчиларга “Бўғирсоқ” эртагини айтиб берди. Болалар эртакни мароқ билан тингладилар. 
Болалар ота-оналари билан кутубхонага боришга, у ердаги китоблар билан танишишга ваъда беришди.

photo_2019-05-16_16-27-56