Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Кутубхона мутахассиси – боғчада  17.05.2019 11:28

2019 йил 17 май куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассислари Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусдан бири – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, Фарғона шаҳар 40-сон мактабгача таълим муассасида суҳбатда бўлдилар.
АКМ мутахассиси Д.Нуритдинова болаларни кутубхона фаолияти билан қисқача таништириб ўтди. Шундан сўнг, “Қўзиқорин остида” деб номланган эртак айтиб берди. 
Шунингдек, болажонлар ўртасида “Менинг оилам”, “Менинг жонажон Ўзбекистоним” деб номланган расмлар танлови ўтказилди ва ғолибларга эсдалик совғалар берилди.

photo_2019-05-17_13-25-22 (2)

  

photo_2019-05-17_13-25-22