Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Болалар учун кутубхона бўйлаб саёҳат ташкил этилди  21.05.2019 12:16

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта ташаббусга асосан ёшларга бўлган этиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига урғу берилди.

Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга ёналтирилган бўлиб бу соҳада Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона марказида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ёшларни айниқса, мактабгача таълим муасассаларидаги болажонларни китобхонликка жалб қилиш мақсадида “Кутубхона бўйлаб саёҳат” тадбирлари йўлга қўйилди.

Навбатдаги жажжи саёҳатчилар Фарғона туманидаги 12-ҳамда, 42-сонли мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчилари бўлди.

Болажонлар кутубхонага аъзо бўлишдан бошлаб, электрон ва анъанавий каталог ва картотекалардан фойдаланиш, керакли ресурсларни излаш, уларга буюртмани расмийлаштириш қоидалари билан танишдилар. Уларга кутубхона тарихи ва бугуни ҳақида ҳикоя қилувчи филм намойиш этилди.

Шунингдек, ёш китобхонларни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказининг кенг имкониятлари ва фойдаланувчиларга кўрсатаётган хизматлари билан таништириш мақсадида кутубхона бўйлаб экскурсия ташкил этилди.

Болажонлар кутубхона музейи, кўргазмалар зали, ўқиш заллари, каталоглар ва картотека заллари билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар ва ўз таассуротлари билан ўртоқлашдилар.

Саёҳат якунида болажонларга вилоят ахборот-кутубхона маркази томонидан эртак китоблари совға қилинди.

60763618_872053656468292_2939610260312162304_n

 

60635615_872053683134956_4894763121018667008_o

60492612_872053363134988_4084785460688191488_o

60476610_872053536468304_9201543862005268480_o

61006546_872053839801607_6727903657427206144_o