Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Китобхонлар клуби  29.05.2019 14:14

2019 йил 29 май куни “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Унда таниқли адиб Саид Аҳмаднинг “Жимжитлик” романининг мазмуни билан ҳуқуқий ахборот секторининг 1-тоифали кутубхоначиси С. Аҳмедова таништирди.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад 1920 йилда Тошкентда туғилган. Тасвирий санъат билим юртида, Тошкент педагогика институтида ўқиган. «Муштум» журнали, Ўзбекистон радиоқўмитасида, «Қизил Ўзбекистон» газетаси ва «Шарқ юлдузи» журналида адабий ходим лавозимларида ишлаган.

Таниқли адиб Саид Аҳмаднинг “Жимжитлик” романида сиртдан тинч, сокин кўринган шўро даврининг ички драмалари, тузум инқирози бутун кескинлиги, шиддати билан кўрсатилган.

 “Жимжитлик” романи 1986-1987 йилларда “Шарқ юлдузи” журналида давомли эълон қилинган.

Ҳуқуқий ахборот сектори 1-тоифали кутубхоначиси С.Аҳмедова ёвузлик ва эзгуликни абадий курашига бағишланган ушбу романни ўқиб чиқишни барчага тавсия қилди.

photo_2019-05-29_16-07-53 (2)