Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Ҳуқуқий-ахборот соатида қонунчиликдаги ўзгаришлар ўрганилди  29.05.2019 14:23

2019 йил 29 май куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги “Рақамли иқтисодиёт ва “Электрон ҳукумат” тизими инфратузилмаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4321-сон Қарори мазмун-моҳиятини ўрганиш бўйича маънавият соати бўлиб ўтди.
Тадбирда ҳуқуқий ахборот сектори 1-тоифали кутубхоначиси С.Аҳмедова “Электрон ҳукумат” тизими ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурлари доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида амалга оширилаётган идоралараро ва идоравий ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш ҳамда бошқа лойиҳаларни комплекс экспертизадан ўтказиш тўғрисидаги АКМ ходимларини таништириб ўтди.