Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Ҳуқуқий-ахборот соатида қонунчиликдаги ўзгаришлар ўрганилди  29.05.2019 14:32

2019 йил 29 май куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят  ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 апрелдаги “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4296-сон Қарори мазмун-моҳиятини ўрганиш мавзусида маънавият соати бўлиб ўтди.

Тадбирда ҳуқуқий ахборот сектори 1-тоифали кутубхоначиси С.Аҳмедова АКМ ходимларига мазкур қарор мақсади ва вазифалари, мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти тўғрисида маълумот бериб ўтди.

С. Аҳмедова мамлакатимизда болалар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш ва уларни баркамол авлод қилиб вояга етказиш, бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция талабларини ҳар томонлама ҳаётга татбиқ этиш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида назарда тутилган болаларни ҳуқуқларини амалда кафолатлаш, уларнинг жисмоний, интеллектуал, руҳий ва маънавий етук авлод бўлиб етишишини таъминлаш тўғрисида маълумот бериб ўтди.