Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Болалар учун кутубхона бўйлаб саёҳат ташкил этилди  31.05.2019 13:34

Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусидан бири – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, шунингдек, ёш авлодни кичик ёшлигидан китобга бўлган муҳаббатини ошириш, уларни келажакда етук, комил инсон бўлиб етишишларига кўмаклашиш бўйича Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона марказида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
2019 йил 31 май куни ахборот-кутубхона маркази томонидан 1 июнь – Халқаро болалар куни муносабати билан Фарғона шаҳар 15-сон мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари учун кутубхона бўйлаб саёҳат ташкил этилди. 
Болажонлар кутубхона музейи, кўргазмалар, ўқув заллари, болалар адабиёти бурчаги билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар. 
Шундан сўнг, болажонларга  “Зумрад ва Қиммат” эртаги асосида яратилган мултьфильм намойиш этилди. 
Шунингдек, “Бўғирсоқ” ва “Қизил қалпоқча” эртаклари расмларидан пазл ясаш ўйини ўтказилди.
Саёҳат якунида болажонларга вилоят ахборот-кутубхона маркази томонидан эртак китоблари совға қилинди.

photo_2019-05-31_11-22-18

photo_2019-05-31_11-56-08

photo_2019-05-31_11-22-35