Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

1 июнь – Халқаро болалар куни  01.06.2019 15:09

2019 йилнинг 31 май куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмасида ҳарбий хизматчилар ва ишчи хизматчиларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш ҳамда “1 июнь – Халқаро болалар куни” муносабати билан  Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти Кенгаши хамкорлигида катта тадбир бўлиб ўтди.
Ҳарбий хизматчилар фарзадлар учун уларнинг маънавиятини ошириш ва дунёқарашини кенгайтиришга қаратилган кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди.
Шунингдек, болаларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини ортириш мақсадида, АКМ ходимлари томонидан болалар адабиёти ва улардаги  қаҳрамонлари ҳақида қизиқарли викторина ташкил этилди.Тадбир давомида болажонлар учун қўғирчоқ театри ходимлари ўз саҳна кўринишларини ҳавола этдилар.
Тадбирга “Фарзандим деб яшайди ўзбек” деб номланган кўчма кўргазма ташкил этилди.
Кўчма кўргазма ташкил этиш учун АКМдаги мавжуд адабиётлар фондидан 200 дан ортиқ энг сара болалар китоблари ва ҳайвонот оламига оид энциклопедиялар танлаб олинди.

photo_2019-06-01_17-14-53

photo_2019-06-01_17-14-49

photo_2019-06-01_17-14-54