Навигатсия
Кутубхонанинг иш тартиби:
8:00 дан 18:00 гача
Манзил:
Ўзбекистон, Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31 А

янгиликлар

« Ортга қайтиш

Болалик—ҳаёт уммонининг мусаффо сарчашмаси  01.06.2019 15:24

Болалик—ҳаёт уммонининг мусаффо сарчашмаси. Боиси, у ҳар бир мурғак қалб учун ташвишлардан йироқ, эзгуликка тўла лаҳзалардир. Гўдакларнинг баҳор тонги мисол беғубор қалби фақат яхшиликларга йўғрилган бўлади. Шу сабаб 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни энг қувончли байрам сифатида бутун дунё бўйлаб кенг нишонланади.
2019 йил 1 июнь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида “1 июнь – Халқаро болалар куни” муносабати билан катта тадбир бўлиб ўтди.
Ахборот-кутубхона маркази ходимларининг фарзандлар учун уларнинг маънавиятини ошириш ва дунёқарашини кенгайтиришга қаратилган кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди.
Тадир давомида болажонлар учун ўзбек халқ эртаги асосида тайёрланган мультфилм намойиш этилди.
Санъат коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан ижро этилган қўшиқ ва рақслар тадбир иштирокчиларига кўтаринки руҳ бағишлади.
Шунингдек, болаларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини ортириш мақсадида, Тадбирга “Фарзандим деб яшайди ўзбек” деб номли расмли-кўргазма ташкил этилди.
Тадбир сўнгида болажонлар учун ажойиб китоблар ва ширинликлар тақдим этилди.
Мазкур муносабат билан барча болаларни қутлаб қоламиз. Байрам муборак жажжи болажонлар!

йййййййййййййй


Кутубхоначидан сўранг
Исмингиз:
E-mail:
Текст: