Навигатсия
Кутубхонанинг иш тартиби:
8:00 дан 18:00 гача
Манзил:
Ўзбекистон, Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31 А

янгиликлар

« Ортга қайтиш

Қўл билан тиклаб бўлмас ҳайкал қўйдим ўзимга  07.06.2019 08:06

2019 йил 7 июнь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази абонемент ва КАА секторида рус ёзувчиси, янги рус адабиётининг асосчиси Александр Сергеевич Пушкин таваллудининг 220 йиллиги муносабати билан “Қўл билан тиклаб бўлмас ҳайкал қўйдим ўзимга” номли китоб кўргазмаси ташкил этилди. Ташкил этилган кўргазма секторнинг етакчи кутубхоначиси М.Мамадалиева томонидан шарҳлаб берилди.
Мазкур кўргазмада атоқли рус шоири А.С.Пушкиннинг самимияти ва бадиий етуклиги билан жаҳон халқларининг маънавий мулкига айланган шеърлари, эртак ва достонлари китобхонлар эътиборига ҳавола этилди. Шоирнинг ҳаётни, ҳақиқатни, инсонни улуғлаш, эрксеварлик, она-табиатга эҳтиром ғоялари билан йўғрилган асарлари  китобхонларининг ҳам меҳрини қозонганлиги ҳақида гапирилди.
Шунингдек, шоирнинг машҳур асарларидан бири “Евгений Онегин” шеърий романининг нашр этилиши рус адабиёти тарихида улкан воқеа бўлиб, романда Пушкин яшаган даврнинг муҳим масалалари кенг ёритиб берилган. Ўша даврда кенг тарқалган кишилар характери зўр маҳорат билан тасвирланганлиги ҳақида китобхонларга маълумот берилди.
Пушкиннинг кўплаб асарлари ўзбек тилига таржима қилинган ва ҳозиргача китобхонлар томонидан севиб мутолаа қилинмоқда.

photo_2019-06-07_16-53-42

 

photo_2019-06-07_16-53-37


Кутубхоначидан сўранг
Исмингиз:
E-mail:
Текст: