Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Болаларга беринг дунёни  01.06.2019 08:26

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказининг Ҳуқуқий ахборот секторида 1-июнь куни “Болаларга беринг дунёни” мавзусида шарҳ бўлиб ўтди.

Тадбирда С. Аҳмедова, Кенг ислоҳотлар олиб борилаётган давлатимизда оналик ва болаликни қўллаб-қувватлаш, болаларнинг маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 апрелдаги “Болалар ҳуқуқлари кафоларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши бу борада олиб борилаётган ислоҳотларнинг ёрқин намунаси саналади. Ўзбек халқи ўз менталитетида тарихида болаларни доим ардоқлаганини, улар учун бор меҳрини аямаганини II жаҳон уруши даврида Шомаҳмуд Шорасулов ва Баҳри Акромова ўз қарамоғига олган 14 нафар турли миллатга мансуб болалар тақдирида кўришимиз мумкин. II жаҳон уруши даврида Ўзбекистонда 200 мингдан зиёд кўчиб келтирилган болалар юртимизнинг турли ҳудудларидаги меҳри дарё инсонлар оиласидан ўрин олишди. Бу меҳмондўстлик ва бағри кенглик фазилатлари билан халқимизнинг ўзининг болаларига бўлган алоҳида эътибор ва қайноқ меҳрини бутун дунёга кўрсата олгани ҳақида қатнашчиларга гапириб ўтди.

IMG_3558