Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Маънавий олам мусаввири  07.06.2019 12:36

2019 йил  7 июнь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази мажлислар залида рус ёзувчиси, янги рус адабиётининг асосчиси Александр Сергеевич Пушкин таваллудининг 220 йиллиги муносабати билан “Маънавий олам мусаввири” номли маънавий–маърифий тадбир ўтказилди. 
Тадбирни АКМ фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлим мудири Ф.Альмухаметова очиб, А.С.Пушкиннинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот бериб ўтди.
Тадбирни 2-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари А.С.Пушкин ижодидан ёд олган шеърлари билан давом эттирдилар.  
Шунингдек, кечанинг бадиий қисми учун Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари ўз чиқишлари билан иштирок этдилар.
Мазкур тадбир доирасида А.С.Пушкин ижодига бағишланган китоб кўргазмаси ташкил этилиб, кўргазмани умумий ўқув зали етакчи кутубхоначиси М.Узакова шарҳлаб берди. 
Тадбир сўнгида Ф.Альмухаметова китобхонлар ўртасида А.С.Пушкин ҳаёти ва ижодига доир викторина олиб борди.

photo_2019-06-07_18-57-44

photo_2019-06-07_18-58-32