Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Кутубхона мутахассиси – боғчада  12.06.2019 13:47

2019 йил 12 июнь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассислари Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусдан бири – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, Фарғона шаҳар 38-сонли мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрдилар. Ташриф давомида таълим муассасаси тарбияланувчиларига “Саёҳатчи қурбақа” ва “Бўғирсоқ” эртаги сўзлаб берилди ҳамда тарбияланувчи болалар билан эртакдаги саргузаштлар асосида ўйинлар ўтказилди. Тадбир сўнгида АКМ ходимлари томонидан болажонларга эсдалик учун эртак китоблар совға қилинди.

photo_2019-06-12_15-10-40

 

photo_2019-06-12_15-10-50

photo_2019-06-12_15-11-06