Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Фарғонада Президентимизнинг ахборот-кутубхона хизмати тўғрисидаги қарори мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган семинар ташкил этилди  17.06.2019 17:27

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ичида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш масаласига давлат сиёсати даражасида аҳамият қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 7 июнь куни қабул қилинган  Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатилишини янада такомиллаштириш тўғрисидаги ПҚ-4354-қарори ҳам айни шу эътиборнинг амалий ифодасидир.

Бу қарор бугунги кунда нимаси билан аҳамиятли?

Қарорда Миллий кутубхона қошида 186 та туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларини шакллантириш, шунингдек, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида мавжуд бўлган барча ахборот-ресурс марказларини тугатиш вазифаси қўйилди.  Бугунги кунгача таълимдан ташқари аҳолини кутубхоналарга қамраб олиш республика миқёсида ўртача 9-10 фоизни ташкил этган бўлса, 186 та янги АКМлар ташкил этилиши натижасида ҳудудларда камида 30 фоиз аҳоли, айниқса, таълимдан ташқари ёшларни қамраб олиш имконияти пайдо бўлади.

Қарорда аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатилишини сифат жиҳатидан янада ривожлантириш соҳасидаги асосий вазифалар аниқ белгилаб қўйилди. 

Жумладан, аҳолининг ижтимоий ҳуқуқлари, яъни аҳолининг замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда мунтазам таълим олиши ва мустақил равишда таълим олишига кўмаклашиш, миллий маънавий-аҳлоқий қадриятларни кенг кўламда тарғиб қилиш, халқнинг маданий-тарихий меросидан баҳраманд бўлишни таъминлаш, маънавий бой ва уйғун камол топган шахснинг ижодий ўсиши учун имконият яратиб бериш мақсадида меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш вазифаси қўйилди. Йиллар давомида ўз ҳолига ташлаб қўйилган ҳудудларда аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатилишини барқарор ривожлантиришга кўмаклашилади.

Биносиз, шароитсиз, ахборот технологияларисиз биз одамларни қандай китоб ўқишга қизиқтиришимиз, уларни кутубхонага жалб қилишимиз мумкин эди? Қарорда ушбу масалага аниқ тўхталиб ўтилган: ахборот-кутубхона муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан, янги бино ва иншоотларни қуриш, мавжуд биноларни реконструкция қилиш, уларни замонавий ускуналар билан таъминланади.

Қарорда яна бир муҳим янгилик, кутубхона соҳасида давлат-хусусий ҳамкорлигини, хусусий ва электрон (виртуал) кутубхоналар тармоғини ривожлантиришга эътибор қаратилганидир. Кутубхоналарнинг бюджетдан ташқари маблағ ишлаб топиши кенгайтириш ва хусусий шерикчилик асосида янги хизмат турларини жорий этиш натижасида кутубхоналар фондини бойитиш, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, моддий техник базасини мустаҳкамлаш имконияти яратилди.

Айниқса, электрон китобларни тарқатиш билан шуғилланувчи интернет-ресурслар билан ҳамкорликни кенгайтириш билан ҳам кўплаб ижобий натижаларга эришишимиз мумкин. Фақат олдимизда бу борадаги ҳамкорликни қўллаб-қувватловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиб, қабул қилишимиз лозим бўлади. 

Шунингдек, аҳолига ахборот-кутубхона хизматларини кўрсатиш бўйича масофавий хизматларни ривожлантириш ва модернизация қилишнинг белгиланлиги бизнинг хизмат кўрсатиш тармоғимизни анчагина каенгайтириш билан бирга, китобхонлар қамровини оширишга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.

21 май – Кутубхоначилар куни деб белгиланди. Ушбу кунда кутубхоначиларнинг кўп йиллик ҳалол меҳнати ва ахборот-кутубхоначилик соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун давлат мукофотлари билан тақдирланиши ва рағбатлантирилишининг кўзда тутилганлиги соҳамизга Президентимиз томонларидан кўрсатилган жуда катта ғамхўрлик ва беқиёс меҳрибончиликдир.

IMG_1954

IMG_1943

IMG_1942

IMG_1941