Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Энг яхши китобхон ҳарбий оила  21.06.2019 15:21

2019 йил 21 июнь куни Шарқий ҳарбий округ маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг 2019 йил 22 апрелдаги 386-сонли буйруғига асосан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари ўртасида “Энг яхши китобхон ҳарбий оила” танлови бўлиб ўтди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларини китоб ўқишга даъват этиш ҳамда китоб ўқишга бўлган қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш жойларда адабий ижодий муҳитни шакллантиришдан иборат.

Ушбу танловни юқори савияда ўтказиш, иштирокчилар билимини адолатли, одилона, шаффоф тарзда баҳолаш мақсадида, Республика маънавият ва маърифат тарғибот маркази Фарғона вилояти раҳбари Ш.Тўйчиев, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши бўлим мудири майор Ф.Султонов, ёзувчилар уюшмаси аъзоси Г.Арслонова ҳамда Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари Л.Батирова ва О.Абдуллаевалар иштирок этдилар.

Танловда 3 та шарт бўйича Жабборовлар, Мардаевлар, Юнусовлар, Вохидовлар, Раимовлар, Юсуповлар ҳамда Болтаевлар оиласи беллашдилар. Беллашув натижаларига кўра 1-ўринни эгаллаган Вохидовлар оиласи Республика босқичига йўлланма олдилар ва совриндор оилаларга Ёшлар иттифоқи вилоят Кегаши ва вилоят Маънавият маркази томонидан совғалар тақдим этилди.

Шунингдек, мазкур тадбир доирасида вилоят АКМ фондида мавжуд энг сара адабиётлардан китоб кўргазмаси ташкил этилди.

photo_2019-06-21_17-02-43

photo_2019-06-21_17-02-35