Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Кутубхона мутахассиси боғчада  02.07.2019 15:09

 2019 йил 2 июль куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассиси Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусдан бири – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, Фарғона шаҳар 15-сонли мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрди. 
Ташриф давомида таълим муассасаси тарбияланувчиларига Алишер Навоийнинг “Шер билан Дуррож” масали сўзлаб берилди ва масал асосида савол – жавоб ўтказилди. Шунингдек, тарбияланувчи болалар билан биргаликда “Бўғирсоқ”, “Қизил шапкача” эртаклари қаҳрамонлари саргузаштлари асосида ўйинлар ва шеърий айтишувлар ўтказилди. 
Тадбир сўнгида АКМ ходимлари томонидан болажонларга эсдалик учун эртак китоблар совға қилинди.

 

 photo_2019-07-02_13-57-34 photo_2019-07-02_13-57-18