Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Ота-она бўлиш шараф  02.07.2019 15:35

2019 йил 2 июль куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят АКМ абонемент ва КАА секторида “Ота-она бўлиш шараф” деб номланган расмли-китоб кўргазма ташкил этилди.
Кўргазмада Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси, “Фарзанд – азиз, она – мўътабар”, “Ҳаёт китоби” ёш оилалар учун энциклопедик қўлланмаси, “Оила психологияси”, “Ёш оналарга шифокор маслаҳати”,  А.Қ.Атоевнинг “Фарзандингиз баркамол бўлсин”, Т.М.Афанасьеванинг “Оила”, Ш.Халилованинг “Оила номли давлат сирлари”, Қ.Эргашевнинг “Ёшларнинг маънавий тарбияси”, Ж.Бекназаровнинг “Она ва бола таянчи”, Ж.Шароповнинг “Оилада шариат қоидалари ва ҳуқуқий маданият”, М.Земсканинг “Семья и личность”, Н.Г.Корельскаянинг “Особенная семья” ва Ж.Ледлоффнинг “Как вырастить ребенка счастливым” адабиётлари китобхонлар эътиборига ҳавола этилди.

photo_2019-07-02_17-27-46