Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Риштонда янги очилган кутубхонага вилоят ҳокими Дамас автомашинаси совға қилди.  03.07.2019 15:16

Риштон тумани М.Топволдиев маҳалласида “Халқ кутубхонаси” фойдаланишга топширилди. 
Аҳамиятлиси, мазкур эзгу ташаббус ҳудудда яшовчи Турсунхўжа Абдураҳмонов томонидан йўлга қўйилди.
Турсунхўжа ота ўз маблағлари ҳисобидан кафе, дўкон, салон ёки бошқа майиший бино эмас, маҳаллага 2 этажли, шинам кутубхона қуриб бердилар.
“Халқ кутубхонаси”нинг очилиш маросимида маҳалла ва жамоатчилик вакиллари, туман ҳамда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, ёшлар ишторок этди.
Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Ш. Ғаниев “Халқ кутубхоналари”ни барча туман-шаҳарларга тарғиб қилиш зарурлигини алоҳида таъкидлади ҳамда кутубхонага вилоят ҳокимлиги томонидан 2 минг дона китоб ва дамас машинасини совға қилди.
Қизиқарли бадиий, илмий, ҳуқуқий, оммабоп, болалар, жаҳон ва ўзбек адабиётларини ўз ичига олган кутубхона аҳолини ўртасида катта қизиқиш уйғотди. Шу куннинг ўзида 50 нафардан ортиқ аъзолар қабул қилинди.

photo_2019-07-02_17-15-34

photo_2019-06-30_14-18-08

photo_2019-07-01_06-23-44

photo_2019-07-01_12-46-52