Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Кутубхона мутахассиси – боғчада  03.07.2019 15:48

2019 йил 3 июль куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассиси Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусдан бири – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, Фарғона шаҳар 48-сонли мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрди. 
Ташриф давомида таълим муассасаси тарбияланувчиларига “Менинг севимли яшил рангим” эртаги сўзлаб берилди ҳамда болажонлар билан “Расмларда эртак қаҳрамонларини топ” ва “Пазл ясаш” ўйинлари ўйналди. 
Тадбир сўнгида, АКМ ходимлари томонидан болажонларга эсдалик учун эртак китоблар совға қилинди.

photo_2019-07-03_11-18-36