Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Марғилон ҳунармадлар шаҳри  08.07.2019 14:30

      Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида 2019 йил 5 июль куни “Ўзбекистонда туризм истиқболи” рукни остида навбатдаги “Марғилон ҳунармандлар шаҳри” номли расмли-китоб кўргазмаси ташкил этилди.
     Марғилон азал-азалдан машҳур санъаткорлар, уста-ҳунармандлар ва ишбилармон тадбиркорлар шаҳри сифатида танилган. Марғилонда ҳунармандчиликнинг 17 та тури билан шуғулланувчи ҳунармандлар мавжуд бўлиб, уларнинг асосий йўналишлари – миллий матолар (адрас, атлас) ва улардан тикувчилик буюмлар ишлаб чиқариш, миллий пойабзал ишлаб чиқариш, ёғочсозлик, ёғоч ўймакорлиги, дўппидўзлик, тўнчилик, темирчилик, мисгарлик ҳисобланади. Бугунги кунда Марғилон шаҳрида мингдан ортиқ хонадон ҳунармандчилик билан шуғулланиб келмоқда.
    Мазкур кўргазмани ташкил этишдан мақсад, аҳоли ҳамда китобхонларни Марғилон шаҳри билан яқиндан таништириш ва ички туризмни тарғиб қилишдир.
    Ушбу ташкил этилган кўргазма китобхонлар ўртасида катта қизиқиш уйғотмоқда.
Юртимизнинг турли масканлари ҳақидаги кўргазмалар келгусида “Ўзбекистонда туризм истиқболи” рукни остида давом этади.

марғилон1