Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Китобхонлар клуби  10.07.2019 16:10

2019 йил 10 июль куни “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. 
Тадбирда ахборот-библиография бўлими 1-тоифали кутубхоначиси Дилором Қодирова томонидан таниқли адиб Тохир Малик қаламига мансуб “Иблис девори” қиссаси сўзлаб берилди.
Тохир Малик ушбу китобида ота-она вафотидан сўнг ака-укалар  ўртасидаги муносабатлар, оилавий келишмовчиликларнинг фарзанд тарбиясига таъсир этишини бир оила мисолида ёритиб берган. Ушбу асар тарбиявий ва маънавий жиҳатдан инсонларни эзгулик ва яхшиликка чорлайди. Тохир Малик бу асарини “ўз қусурларимизни ўзимизга кўрсатиб берувчи кўзгу бўлмоғини орзу этиб ёздим” деб такидлаган. 
Ахборот-библиография бўлими 1-тоифали кутубхоначиси Д.Қодирова ушбу тарбиявий аҳамиятга эга “Иблис девори” қиссасини ўқиб чиқишни барчага тавсия қилди.