Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Китобхонлар клуби  17.07.2019 16:36

2019 йил 17 июль куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Унда АКМ бўлим мудири  Ш.Аҳмедов таниқли инглиз ёзувчиси Роберт Луис Стивенсоннинг “Меросхўр” романи ҳақида маълумот берди.
Мазкур роман бир-биридан қизиқ саргузашт воқеаларга бой. Ушбу романда Дэвид Бэлфур деган ёш йигит ўғирланади, денгизда кема ҳалокатига учрайди, кимсасиз оролда мисли кўрилмаган азоб-уқубатларни бошидан кечиради, одамзот оёғи етмаган тоғу-тошларда саргардон бўлади. Тақдир тақозоси билан Алан Брек Стюарт ва бошқа фидокор шотланд якобинчиларига йўлиқади. Қолаверса, ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқи бўлмаса-да, ўзини Шос қўрғонининг хўжайини деб эълон қилган манфур амакиси Эбенезер Бэлфурнинг ғазабига учрайди-жабрланади. 
АКМ ходими Ш.Аҳмедов ҳар қандай шароитда ҳам инсон ўзлигини йўқотмаслиги, олий ҳис-туйғулар қадрини туширмаслигига ундовчи ушбу романни ўқишни барчага тавсия қилди.

IMG_20190717_080234