Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Кутубхона мутахассиси – боғчада  19.07.2019 14:25

2019 йил 19 июль куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассиси Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусдан бири – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, Фарғона тумани  23-сонли мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрди. 
Ташриф давомида таълим муассасаси тарбияланувчиларига “Парилар ва Этикдўз”  ва “Очкўз бой” эртаклари сўзлаб берилди. 
Шунингдек, болажонлар билан биргаликда “Менинг севимли эртак қаҳрамоним” мавзусида расм чизиш машғулоти ўтказилди.
Тадбир сўнгида, АКМ ходимлари томонидан болажонларга эсдалик учун эртак китоблар совға қилинди.

photo_2019-07-19_16-26-38 photo_2019-07-19_16-26-38 (2)