Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Кутубхона мутахассиси – боғчада  18.07.2019 14:30

2019 йил 18 июль куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассиси Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусдан бири – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, Фарғона шаҳридаги “Шаҳина – Шаҳризода” мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрди.
Ташриф давомида таълим муассасаси тарбияланувчиларига ўзбек халқ эртакларидан “Эгри ва Тўғри” ва “Тулки билан турна” эртаклари сўзлаб берилди, ҳамда болажонлар билан биргаликда “Пазл ясаш” ўйинлари ўйналди.
Тадбир сўнгида, АКМ ходимлари томонидан болажонларга эсдалик учун эртак китоблар совға қилинди.