Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Кутубхона мутахассиси – боғчада  05.08.2019 12:17

2019 йил 5 август куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассиси Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та ташаббусдан бири – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, Фарғона туманида жойлашган “Юлдузча” номли 3-сон мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрди. 
Ташриф давомида тарбияланувчи болаларни кутубхонага, китобга бўлган қизиқишларини янада орттириш мақсадида, кутубхона ва ундаги мавжуд болалар адабиётлари ҳақида маълумот берилди ва болажонларга “Митти одамчалар” ва “Айиқчанинг туши” эртаклари сўзлаб берилди. 
Мазкур ташрифдан мақсад, болажонларни китобни севишга ёшлигидан ўргатиш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишдан иборат эди.
Тадбир сўнгида, АКМ томонидан болажонларга эсдалик учун эртак китоблар совға қилинди.

photo_2019-08-05_13-53-49

 

photo_2019-08-05_13-53-44