Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Кутубхона мутахассиси – боғчада  07.08.2019 11:53

2019 йил 7 август куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассиси Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусдан бири – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, Фарғона шаҳридаги “Офтоб” номли мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрди.
Ташриф давомида таълим муассасаси тарбияланувчиларига “Деҳқон бобо” эртаги сўзлаб берилди.
Шунингдек, болалар билан эртакдаги саргузаштлар бўйича суҳбат ва ўйинлар ўтказилди. Тадбир сўнгида АКМ томонидан болажонларга эсдалик учун эртак китоблар совға қилинди.

photo_2019-08-02_16-32-36