2019 йил 6 август куни хорижий адабиётлар ўқув залида инглиз тилида қизиқувчилар клубида “Сиз совға беришни ёқтирасизми?” мавзусида навбатдаги мунозара бўлиб ўтди.
Мунозара иштирокчилари мавзу бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Клуб лидери Тимур: “Баъзи инсонлар совға олишни ҳоҳласа, кимдир совға беришни ёқтиради, совға бериш ҳам инсонни дунёқарашини англатади”-деган фикрни билдирди.
Мунозара давомида клуб аъзолари ўртасида савол-жавоблар ўтказилди.