Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Онлайн ҳуқуқшунос  07.08.2019 12:05

Савол: Мен институтни битиргач, Давлат ишига ишга қабул қилиндим. 3 ой ишлагач, ҳомиладорлик ва туғиш, болани парваришлаш таътилига чиқдим. 3 йил ижтимоий таътилда бўлдим. 3 йиллик таътил мажбурий ишлаб беришим лозим бўлган мудат ҳисобланадими? Шундан кейин диплом олишим мумкинми?

Жавоб: Ҳа, ҳомиладорлик ва туғиш таътилида, шунингдек болани парваришлаш таътилида бўлган муддат олий таълим муассасасини битиргандан кейин мажбурий ишлаб берилиши лозим бўлган муддатга киради, ходим диплом олишга ҳақли.
Битирувчи томонидан мажбурий ишлаб берилиши лозим бўлган 3 йиллик муддатга меҳнат таътилида, шу жумладан ижтимоий таътилларда бўлган муддат ҳам киради (АВ томонидан 6-08.2005 йилда 1506-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 22-банди). Ўз навбатида ижтимоий таътилларга ҳомиладорлик ва туғиш; болаларни парваришлаш, ўқиш билан боғлиқ; ижодий таътиллар киради (МКнинг 149-моддаси).

10247913