Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Китобхонлар клуби  07.08.2019 12:06

2019 йил 7 август куни “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Унда АКМ ходими Ш.Ахмаджонова томонидан Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Донишманд Сизиф” романи ҳақида маълумот берилди.
Хуршид Дўстмуҳаммад  1951 йилнинг 8 январида туғилган. Адибнинг дастлабки ҳикояси 1981 йилда “Гулистон” журналида эълон килинган. Таниқли  ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Донишманд Сизиф” романи қаҳрамони номидан ҳам кўриниб  турибдики, жаҳон адабиётида машҳурдан – машҳур бўлган Сизиф образи. Муаллиф афсонавий қаҳрамон мубтало этилган шавқатсиз қисмат орқали дунёдаги барча муносабатлар гирдоби ҳақида ўзига хос кузатишлар асосида китобхонлар эътиборига ҳавола  этади.
Кутубхона ва ахборот ҳужжатларини каталоглаштириш ва ишлов бериш бўлими ходими  Ш.Аҳмаджонова ушбу романни ўқишни барчага тавсия қилди.

photo_2019-08-07_14-02-23