Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Қўқон тараққиётга юз тутган шаҳар  07.08.2019 12:55

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида 2019 йил 7 август куни “Ўзбекистонда туризм истиқболи” рукни остида “Қўқон тараққиётга юз тутган шаҳар” номли расмли китоб кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада Қўқон тарихи, қадимий обидалари ва ҳунармандчилигига оид адабиётлар жой олди.

Қўқонга оид дастлабки маълумотлар X аср ёзма манбаларида учрайди. Этимологияси ҳақида турли тахминлар бор масалан, Истахрий ва Ибн Ҳавқал асарларида “Ҳавоқанд” (Ҳўқанд) шаклида, яъни “гўзал”, “ёқимли” ёки “шамол шаҳри” маъносида учрайди. Қўқон қадимдан ҳунармандчилик маркази бўлган. Қўқонда мисгарлик, заргарлик, ўймакорлик, қуролсозлик, кулолчилик, қоғозгарлик, бадиий тўқимачилик, дўппичилик, каштачилик, темирчилик, кўприксозлик кабилар ривож топган. Қўқон газмоллари Шарқда ва Россияда машҳур бўлган. Айниқса, Қўқон қоғози ҳунармандчиликнинг алоҳида тармоғи сифатида ном қозонган.

Мазкур кўргазмани ташкил этишдан мақсад, аҳоли ҳамда китобхонларни табиати гўзал, тарихий маданий мерос объектларига бой бўлган Қўқон шаҳри билан яқиндан таништириш ва ички туризмни тарғиб қилишдир.

Ушбу ташкил этилган кўргазма китобхонлар ўртасида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Юртимизнинг турли масканлари ҳақидаги кўргазмалар келгусида “Ўзбекистонда туризм истиқболи” рукни остида давом этади.

photo_2019-08-07_14-49-08