Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Кутубхона мутахассиси – боғчада  08.08.2019 09:35

2019 йил 8 август куни АКМ абонемент сектори ходими Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та ташаббусдан бири – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, Фарғона шаҳрида жойлашган  56-сон мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрди.
Ташриф давомида тарбияланувчи болаларни кутубхонага, китобга бўлган қизиқишларини янада орттириш мақсадида, кутубхона ва ундаги мавжуд болалар адабиётлари ҳақида маълумот берилди ва болажонларга рус эртакларидан “Красная шапочка” ва “Хитрые звери” эртаклари сўзлаб берилди ҳамда болажонлар билан “Чудесный мешочек” ва пазл ясаш ўйинлари ўйналди.
Шунингдек, МТМда ташкил этилган кўчма кутубхона адабиётлари янгиланиб, болажонларга шарҳлаб берилди.
Мазкур ташрифдан мақсад, болажонларни китобни севишга ёшлигидан ўргатиш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишдан иборат эди.
Тадбир сўнгида, АКМ ходими томонидан болажонларга эсдалик учун эртак китоблар совға қилинди.