Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Болалар учун кутубхона бўйлаб саёҳат ташкил этилди  09.08.2019 09:27

Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусидан бири – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, шунингдек, ёш авлодни кичик ёшлигидан китобга бўлган муҳаббатини ошириш, уларни келажакда етук, комил инсон бўлиб етишишларига кўмаклашиш юзасидан Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона марказида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
2019 йил 8 август куни ахборот-кутубхона маркази томонидан Фарғона шаҳар 15-сон мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари учун кутубхона бўйлаб саёҳат ташкил этилди.
Болажонлар кутубхона музейи, кўргазмалар, ўқув заллари, болалар адабиёти бурчаги билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.
Шундан сўнг, болажонларга “Аломат қуён” эртаги асосида яратилган мултьфильм намойиш этилди.
Шунингдек, “Бўғирсоқ” ва “Шолғом” эртаклари расмларидан пазл ясаш ўйини ўтказилди.
Саёҳат якунида болажонларга вилоят ахборот-кутубхона маркази томонидан эртак китоблар совға қилинди.

photo_2019-08-07_11-33-29