Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Кутубхона мутахассиси – боғчада  14.08.2019 07:52

2019 йил 14 август куни АКМ ходими Д.Раимова Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та ташаббусдан бири – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, Фарғона шаҳрида жойлашган 15-сон мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрди.
Ташриф давомида таълим муассасаси тарбияланувчиларига “Хумчадаги пуллар” ва “Уйча” эртаклари сўзлаб берилди. Суҳбат давомида болажонларга эртакдаги воқеалардан тўғри ҳулоса чиқаришлари, баркамол фарзанд бўлиб улғайишларида эртакларнинг ҳиссаси катталиги ҳақида айтиб ўтилди. Шунингдек, болажонлар билан “Эртак қаҳрамонларини топ”, “Пазл ясаш” ўйинлари ўйналди.
Ташрифдан мақсад, аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, кичик болажонларимизни китобга бўлган меҳр ва қизиқишларини уйғотишдан иборат эди.

image_2019-08-14_09-49-14