Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Китобхонлар клуби  14.08.2019 10:03

2019 йил 14 август куни “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Тадбирда АКМ ходимлари Дилафруз Каримова ва Дилфуза Йўлдошевалар томонидан инглиз ёзувчиси Даниел Дефо ижодидан “Робинзон Крузонинг ҳаёти ва ажойиб саргузаштлари” романи сўзлаб берилди.

Даниел Дефонинг Робинзон Крузо романи 1719 йилда яратилган ва дунёга машҳур бўлган. Д.Дефонинг қаламига 500 дан ортиқ китоб ва сиёсий рисолалар мансубдир.

Роман бош қаҳрамони Робинзон Крузо денгизни болалигидан жуда яхши кўрганлиги учун ота–онаси қаршилигига қарамасдан денгизга дўсти билан кетади ва кўплаб саргузаштларни бошидан кечиради. Кема ҳалокатга учраб кимсасиз оролга тушиб қолади ва у оролда 28 йил 2 ой 12 кун умр кечиради.

АКМ ахборот коммуникация-технологиялари бўлими 1-тоифали кутубхоначилари Дилафруз Каримова ва Дилфуза Йўлдошева қизиқарли, саргузаштларга бой “Робинзон Крузонинг ҳаёти ва ажойиб саргузаштлари” романини ўқиб чиқишни барчага тавсия қилдилар.