2019 йил 21 август куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида вилоят ахборот-кутубхона муассасалари ўртасида “Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси” кўрик-танловининг 2 - вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Танловда 32 нафар иштирокчи иштирок этишди. Танлов Низомига кўра танловнинг 1- туман (шаҳар) босқичида фахрли ўринларни қўлга киритган ахборот-кутубхона мутахассислари қатнашдилар.
Мусобақа 3 турда бўлиб, қатнашчилар 1- уй вазифаси шартида танлов иштирокчиси билан танишув, таништирилаётган ахборот-кутубхона муассасаси тўғрисида ахборот, иштирокчи томондан қандай лойиҳа, хизматлар, тадбирлар ташкил этилганлиги, китобхонларни мутолаага жалб қилиш учун амалга оширилаётган ишлар ва материални профессионал тарзда баён этиш бўйича беллашдилар.
2-турда танлов қатнашчилари ахборот-кутубхона соҳасига оид ҳамда умумий ақл-заковатини аниқлаш мақсадида тузилган 50 та тест саволларига жавоб бердилар.
3 -турда танлов қатнашчиларининг ўзбек ва жаҳон классик адабиётларни билиш маҳорати аниқланди.
Ғолибларни табриклаймиз ва танловнинг республика босқичида фахрли ўринларни эгаллашларини тилаб қоламиз.