Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Кутубхона мутахассиси – боғчада.  28.08.2019 14:33

Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та ташаббусдан бири – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлими мудири Ф. Алмухаметова Фарғона шаҳрида жойлашган 14-сонли мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрди.
Ташриф давомида таълим муассасаси тарбияланувчиларига «Чумолича ва кабутар» ва «Кўзгуча» эртаклари сўзлаб берилди. Суҳбат давомида болажонларга эртакдаги воқеалардан тўғри ҳулоса чиқаришлари, баркамол фарзанд бўлиб улғайишларида эртакларнинг ҳиссаси катталиги ҳақида айтиб ўтилди. Шунингдек, болажонлар билан қизиқарли ўйинлари ўйналди.

photo_2019-08-28_11-31-15