Навигатсия
Кутубхонанинг иш тартиби:
8:00 дан 18:00 гача
Манзил:
Ўзбекистон, Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31 А

янгиликлар

« Ортга қайтиш

Севимли китобим қаҳрамони  28.08.2019 13:10

Бугунги кунда Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилаётган ҳарбийларнинг жанговар шайлиги билан бирга, маънавий оламини юксалтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳарбий хизматчиларда ҳам китобга қизиқиш ва мутолаа маданиятини ошириш муҳим аҳамиятга эга.
Бу борада Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази вилоятдаги харбий қисмлар билан хамкорликда доимий тадбирлар, китоб кўргазмалари, турли учрашувлар ташкил этиб келмоқда. 
2019 йил 28 август куни 15580 ҳарбий қисм хизматчилари иштирокида “Севимли китобим қаҳрамони” мавзусида ташкил килинган ўқиш ҳам ана шундай тадбирлардан бири бўлди.
Тадбирда рус ёзувчиси Юлиан Семёновнинг “Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси” асари мазмуни кутубхона ходимлари томонидан қисқача тушунтирилиб, асарнинг асосий қаҳрамонлари ва воқеалари ҳақида ҳарбий қисм аскарларига тушунчалар берилди.
Шунингдек, ҳарбий қисм офицерлари китобнинг инсон камолотидаги ўрни ва аҳамияти, юртимизда аҳоли, айниқса, ёшларнинг китобхонлик маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритди.

69538712_940290516311272_6048453484901040128_n

69228515_940290459644611_8497097606881607680_o


Кутубхоначидан сўранг
Исмингиз:
E-mail:
Текст: