Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Очиқ эшиклар  ҳафталиги  09.09.2019 13:41

2019 йил 9-13 сентябрь кунлари Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида “Очиқ эшиклар” ҳафталиги бўлиб ўтади. Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад: фойдаланувчиларни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида хизмат кўрсатишдаги кенг имкониятлар билан таништириш, аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, кичик болажонларимизни китобга бўлган меҳр ва қизиқишларини уйғотишдан иборатдир. Ҳафталик доирасида фойдаланувчиларга кутубхона бўйлаб унинг имкониятлари ва ресурслари билан таништирувчи экскурсиялар, презентация ташкил этилади.