Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Очиқ эшиклар ҳафталиги.  09.09.2019 14:47

Бугун Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассислари “Очиқ эшиклар” ҳафталиги доирасида Фарғона шаҳар 35-сон мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрдилар. Мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларига вилоят ахборот-кутубхона маркази ва унинг таркибий бўлимлари фаолияти, ўтказилаётган тадбирлар, болажонлар учун қизиқарли адабиётлар мавжудлиги ҳақида маълумот бердилар. Тадбир давомида болажонлар учун “Ур, тўқмоқ” ва “Олтин тарвуз” эртаклари ўқиб берилди ҳамда эртакдаги қаҳрамонлар саргузаштлари асосида ўйинлар ўтказилди. Тадбир сўнгида болажонларга эсдалик учун эртак китоблари совға қилинди.

мунира