Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Севимли китобим қаҳрамони  11.09.2019 13:34

Бугунги кунда Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилаётган ҳарбийларнинг жанговар шайлиги билан бирга, маънавий оламини юксалтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳарбий хизматчиларда ҳам китобга қизиқиш ва мутолаа маданиятини ошириш мақсадида, Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассислари “Очиқ эшиклар” хафталиги доирасида вилоятдаги ҳарбий қисмга ташриф буюрдилар. ташриф давомида вилоят ахборот-кутубхона маркази тарихи, сақланаётган ноёб адабиётлар, турли нашрлар ҳақида маълумот берилди, Фойдаланувчилар учун яратилган шароитлар, кутубхонадаги имкониятлар билан таништирилди. Шунингдек,  “Севимли китобим қаҳрамони” мавзусида АКМ  кутубхона ҳужжатларини комплектлаш бўлими етакчи кутубхоначиси М.Таджибаева Чингиз Айтматовнинг “Эрта қайтган турналар” асари ҳақида қисқача гапириб, ушбу асарни ҳарбий қисм аскарларига ўқишни тавсия қилди.

IMG_9705

IMG_9640

IMG_9715

IMG_9724