Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Очиқ эшиклар ҳафталиги Миллий гвардиячилар билан гавжум  12.09.2019 14:48

Миллий гвардия Фарғона вилоят қуриқлаш бошқармаси хизматчилари бугун кутубхонамиз меҳмони бўлишди.
Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббусда китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишлар ташкил этилиши белгиланган. Шундан келиб чиқиб, Миллий гвардияда хизмат қилаётган кўп сонлик ходимларнинг жамоавий китобхонлик маданиятини янада ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкиллашга шароит яратиш ва кутубхона хизматидан фойдаланишни яхшилаш мақсадида ҳамкорлик тадбирлари йўлга қўйилди.
Жумладан, Миллий гвардия ходимлари ўртасида “Энг яхши китобхон” танловини ўтказиш эълон қилинди. Ҳар бир ходим дастлаб кутубхонага аъзо бўлиб, танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтади ва жорий йилнинг 1 декабригача бўлган даврда тақдим этилган рўйхат асосида адабиётларни ўқиб чиқади. Энг кўп китоб ўқиб, яхши тайёргарлик кўрган ходимлар Кутубхона ва Миллий гвардия қуриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан Бош Қомусимиз байрами арафасида ўтказиладиган тантанали тадбир жараёнида қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши белгиланди.
Шу куни АКМ директори Ш.Аслонов кутубхонада яратилган шароитлар, яратилган инновацион лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берди ва уларга кутубхона бўйлаб саёҳат ташкил этилди.

77777777777777777