2019 йил 17 сентябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази томонидан Фарғона вилоят Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги мактаб кутубхоначилари учун кутубхона бўйлаб экскурсия ташкил этилди.
АКМ абонемент сектори бош кутубхоначиси М.Мамадалиева экскурсияга ташриф буюрган кутубхона ходимларини вилоят АКМ тарихи, бўлим ва секторлар иш фаолияти, кутубхона фондида сақланаётган ноёб адабиётлар, турли нашрлар ҳақида маълумот берилди ҳамда фойдаланувчилар учун яратилган шароитлар, кутубхонадаги имкониятлар билан таништирилди.
Ташкил этилган экскурсия иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.