2019 йил 27 сентябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят АКМ абонемент секторида Фарғона тумани ташкил этилган кун муносабати билан “Фарғонанинг Фарғонажони” номли расмли-китоб кўргазмаси ташкил этилиб, ушбу кўргазманинг шарҳи бўлиб ўтди. Тадбирда АКМнинг доимий китобхонлари иштирок этдилар.
Кўргазмада Фарғона тумани тарихи, табиати, иқтисодиёти, ижодкорлари ва тарихий обидалари, зиёратгоҳлари ҳақида маълумот берувчи адабиётлар китобхонлар эътиборига ҳавола этилди.
Жумладан, Н.Абдулахатовнинг “Фарғона тумани тарихи”, “Шоҳимардон” ва “Шоҳимардон зиёратгоҳи” китоблари, А.Хўжаевнинг “Фарғона тарихага оид маълумотлар”, С.Дадахўжаевнинг “Фарғонанинг Фарғонажони”, У.Бегматовнинг “Виқор тўккан қоялар”, И.Азимовнинг “Фарғона водийсининг архитектура ёдгорликлари”, Ўзбекистон ФА Тарих Институтининг “Миндон ва миндонликлар”, Т.Муҳаммаднинг “Полвоннома”, Э.Сиддиқованинг “Ишқ ифори”, Н.Ёқубжон қизининг “Ўрикли ҳовли”, Ҳ.Каримовнинг “Чўққидан оққон кўз ёшлар” китоблари ҳамда матбуот нашрлари кўргазмадан жой олди.