Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Онлайн ҳуқуқшунос  27.09.2019 15:12

Савол: Мен таътилда эдим, қайтиш учун чиптани вақтида ололмадим. Шу муносабат билан ишга кеч қолдим. Иш ҳақи сақланмайдиган таътил олиш мақсадида олдиндан телеграмма жўнатдим, бироқ рад жавоби олдим. Илтимосимни рад этишлари қонунийми?

Жавоб: Ҳа, қонуний, сабаби бу иш берувчининг ҳуқуқи.

Одатда, ходимнинг аризасига кўра (узрли сабаблари бўлса) унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у 12 ойлик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Айрим тоифадаги ходимларга иш берувчи уларнинг ёзма аризасига кўра, иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериши шарт. Уларга қуйидагилар киради:

1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва имтиёзлари жиҳатидан уларга тенглаштирилган шахслар, ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронлари, 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ болани тарбиялаётган аёллар (МКнинг 232-моддаси). Уларга ҳар йили 14 календарь кунга қадар берилади;

2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болани парвариш қилаётган аёллар (МКнинг 234-моддаси).

Бундан ташқари, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, шунингдек меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин (МКнинг 150-моддаси).

Сизнинг ҳолатда иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш - иш берувчининг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи.

Шу тариқа, ишга чиқмаган тақдирда иш берувчи ўз ташаббусига кўра сиз билан меҳнат муносабатларини бекор қилишга ҳақли.

10247913