Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

1 Октябрь – “Устоз ва мураббийлар” куни  30.09.2019 09:46

      Фарғонада Ўқитувчилар ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сайли бошланди. Жами 17,5 гектар майдонни қамраб олган Санъат саройи майдонида байрам кўргазмалари қаторида китоблар ярмаркалари, беш муҳим ташаббус доирасида китобхонлик маданиятини ошириш борасидаги амалий натижаларни тарғиб этувчи кўргазмали воситалар, ёш китобхонлар чиқишлари ва устозлар иштирокида мушоиралар ташкилланган.
      Устозларнинг байрам тадбири кўргазмаси Аҳмад Фарғоний номидаги АКМ лойиҳаси бўйича тайёрланган ўзбек адабиётининг устоз намоёндолари ҳаёти ва ижоди жамланган мультимедиа маҳсулотлари билан бойитилди.

photo_2019-09-30_11-02-58