Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Кутубхона мутахассиси – боғчада  30.09.2019 13:53

2019 йил 30 сентябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассиси кичик ёшдаги болаларни китоб ўқишга қизиқтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, Фарғона шаҳар 6-сонли мактабгача таълим муассасасига бориб, таълим муассасаси тарбияланувчиларига “Ёввойи қуён” ва “Оқила қиз” эртакларини сўзлаб берди.
Шунингдек, болажонлар билан биргаликда сўзлаб берилган эртаклар асосида қизиқарли ўйинлар ўйналди ва фаол иштирок этган болажонларга эртак китоблари совға қилинди.

 

photo_2019-09-27_15-49-16