Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Устоз – отангдек улуғ  30.09.2019 14:12

2019 йил 30 сентябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан “Устоз – отангдек улуғ” номли давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда ТАТУ Фарғона филиали доцент профессори С.Абдурахмонов, “Хабар” газетасининг вилоятдаги мухбири Х.Саляхова, Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари, 4-сон мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ҳамда Ички ишлар вазирлиги қошидаги Фарғона академик лицей ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этдилар.
Тадбирни С.Абдурахмонов очиб, устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади ва ёшларга устозлар ҳақидаги ўз фикрини билдирди.
Тадбирнинг бадиий қисмида Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари ўз чиқишлари билан тадбир иштирокчиларини хурсанд этдилар.
Шунингдек, тадбирда мавзуга доир китоблар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Тадбир сўнгида фахрий меҳмонлар АКМ томонидан тақдирландилар.

photo_2019-09-30_16-07-44

photo_2019-09-30_16-07-38

photo_2019-09-30_16-07-53

photo_2019-09-30_16-07-57