Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Онлайн ҳуқуқшунос  04.10.2019 08:12

Савол: Холам Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга эмас. 15 йилдан буён шу ерда яшаб ва ишлаб келади. Яшаш гувоҳномасига эга. Бу ерда пенсия олишга ҳақлими?

Жавоб: Ҳа, албатта. Ўзбекистонда доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар ("Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 1-моддаси). Пенсия тайинланиши учун у қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшашини тасдиқловчи истиқомат учун берилган гувоҳномани тақдим этиши керак (252-сон Низомнинг 18-банди).

10247913