Навигатсия
Кутубхонанинг иш тартиби:
8:00 дан 18:00 гача
Манзил:
Ўзбекистон, Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31 А

янгиликлар

« Ортга қайтиш

Ўзбекистонда тарихий обидалар  04.10.2019 09:47

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида 2019 йил 4 октябрь куни “Ўзбекистонда туризм истиқболи” рукни остида “Ўзбекистонда тарихий обидалар” номли расмли китоб кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада Ўзбекистоннинг бой тарихи, ҳамда шу масканда қаддини ростлаган қадимий обидаларга оид адабиётлар жой олди.

Ўзбекистон – қуёшли, буюк тарихий инсонлар яшаган, Буюк Ипак Йўли ўтган ажойиб, бетакрор, минг асрлик анъаналар ва маданиятига эга ўлка. Бугунги кунда бизнинг қуёшли ўлкамизга дунё халқларининг қизиқиши тобара ошиб келмоқда. Юртимиздаги тарихий обидалар, анъаналаримизга, маданиятимизга, матоларимизга, архитектурамизга, ҳунармандлар томонидан қилинган ишларига, сайёҳлар эътибори кун сайин ортиб бормоқда.

Мазкур кўргазмани ташкил этишдан мақсад, аҳоли ҳамда китобхонларни табиати гўзал, тарихий маданий мерос объектларига бой бўлган Ўзбекистон ўлкаси билан яқиндан таништириш ва ички туризмни тарғиб қилишдир.

Ушбу ташкил этилган кўргазма китобхонлар ўртасида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Юртимизнинг турли масканлари ҳақидаги кўргазмалар келгусида “Ўзбекистонда туризм истиқболи” рукни остида давом этади.

photo_2019-10-04_11-16-02


Кутубхоначидан сўранг
Исмингиз:
E-mail:
Текст: